Куман "Барселона" бошқарувидаги энг яхши ва энг ёмон ўйинини айтди
08 сен 2021 20:49
Новости
Куман "Барселона" бошқарувидаги энг яхши ва энг ёмон ўйинини айтди
Рональд Куман Испаниянинг Sport газетасига берган интервьюсида қўл остидаги "Барселона"нинг энг яхши ва ёмон ўйинини танлади.
Куманнинг таъкидлашича, шогирдларининг энг ёрқин ўйини Испания кубоги финалидаги "Атлетик"га қарши баҳс ҳисобланади, ўшанда каталонияликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
"Ушбу учрашувнинг бошидан охиригача мукаммал ўйин ижро этгандик. Месси ажойиб ўйнаганди. Умуман, барча ажойиб ўйин намойиш этганди", — деди Куман.
Энг ёмон ўйин сифатида нидерландиялик мутахассис Ла Лиганинг "Гранада"га қарши ўз майдонида мағлубиятга учраб, мавсум якунигача биринчи ўринга чиқиш имкониятини қўлдан бой берган баҳсни танлади.
"Бу энг ёмон учрашув эди, ваҳоланки, 70-дақиқалар арафасида ҳам 1:0 ҳисобида олдинда бораётгандик..." — дея хотирлайди мураббий.
Комментарии