RU

Последние новости

00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21

Кулусевски "Юве" сафида биринчи зарбасидаёқ гол урди — бу Пирлонинг илк ғалабасида ҳал қилувчи палла эди Новости

Кулусевски "Юве" сафида биринчи зарбасидаёқ гол урди — бу Пирлонинг илк ғалабасида ҳал қилувчи палла эди

Гол урган вазиятда Деян тўпга олтинчи марта тегинганди.

"Ювентус" мавсумни осон ғалаба билан бошлади: "Сампдория" ўйин аввалида гол уришга уриниб кўрди, лекин тўққиз карра чемпион тез гол урди ва иккинчи бўлимда ҳисобни йирик кўринишга олиб борди.

Ушбу ғалабада Деян Кулусевскининг ҳиссаси катта: янги бош мураббий Андреа Пирло янги ярим ҳимоячини асосий таркибда ўйинга туширди, 20 ёшли швед ҳужумлардан бирида ортда қолиб кетмади ва чап оёқда ажойиб зарба берди.

Opta ҳисоб-китобларига кўра, бу Кулусевски учун "Ювентус" таркибида расмий ўйиндаги дебют голигина эмас, балки олтинчи тегиниши эди — 13-дақиқада 35+9 миллион еврога харид қилинган швециялик футболчи "Аталанта"ни ўша 9 млн евро бонусларга яқинлаштирди. 

2000 йил 25 апрель куни таваллуд топган Кулусевски ўтган мавсумни "Парма"да ижарада ўтказганидан хабарингиз бор. Янги аср вакиллари учун алоҳида статистика мавжуд. Бундай футболчилардан фақатгина икки нафари А Серияда 10тадан кўп гол урган — бу Кулусевски ва Мойзе Кин, иккинчиси аввалроқ АПЛга италиялик мураббий билан бирга ишлашга кетган.

Иккинчи бўлимда Лео Бонуччи ва Криш ҳам рақиб посбонини хафа қилди — натижада йирик ғалаба.

• Роналду топ-даражада қаторасига 19-мавсумида гол урди: "Спортинг", "МЮ", "Реал Мадрид" ва "Ювентус"да уч мавсум.

• Португалиялик гол уришни жуда хоҳлаганди: у 10 марта зарба берди — бу мавсум ТОП-5 чемпионатларда ҳали ҳеч ким бу қадар кўп зарба бермади.

• "Ювентус" қаторасига бешинчи мавсумни ғалаба билан бошлади – бу Италия элитасидаги ҳозирги жамоалар орасида энг яхши кўрсаткич.

Пирло қўл остидаги "Ювентус" услубига баҳо беришга ҳали эрта, лекин учрашувдан кейин Андреа яхши гапирди: "Фикр ва режаларни ўйинга кўчириш учун вақт керак. Мен кимнингдир услубини кўчиришни истамайман, ўзимни қарашларим бор. Лекин мени руҳлантирган, мен ўйинидан завқланган жамоалардан нималарнидир олишни истайман".

Давомини кейинги якшанба томоша қилишимиз мумкин — рақиб сифатида "Рома"ни кутамиз, яна бир ҳафта ўтиб "Наполи".

Шунингдек, А Серияда "Аталанта"нинг старти кўпчиликка қизиқ бўлса керак: жамоа ЕЧЛдан анча кейин чиқиб кетгани сабаб, футболчилар дам олиши мақсадида Гасперини шогирдларининг биринчи учрашувини кейинроққа қолдирилди — янги мавсумдаги ўзининг биринчи ўйинини ўтган мавсум сенсацияси 26 сентябрь куни туринликларга қарши, лекин "Кекса синьора" эмас — "Торино"га қарши ўтказади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика