RU

Последние новости

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

Кучли-бешликдаги очко бўлишишни ёқтирадиган жамоалар Новости

Кучли-бешликдаги очко бўлишишни ёқтирадиган жамоалар

Европа миллий чемпионатларининг кучли-бешликдаги энг кўп дуранг қайд этган жамоалар билан танишинг.


Испания Ла лигаси: "Депортиво" (17 дуранг)

Испания чемпионатида ҳозирга қадар ўтказилган 34 ўйиннинг тенг ярмини рақиблари билан очко бўлишган "Депортиво" турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Улар шунингдек 7 ғалаба ва 10 мағлубиятга эга.


Франция чемпионати: "Марсель" (16 дуранг)

"Марсель" Франция чемпионатида ушбу мавсумни жуда ёмон ўтказмоқда. Улар ўтказилган 34 ўйиндан атига 8 тасида ғалаба қозонишган ва 10 маротаба мағлубиятга учрашган. Қолган 16 ўйинда эса майдонни рақиблари билан биргаликда бир очко ишлаб тарк этишган.


Англия премьер лигаси: "Вест Хэм" ва "Эвертон" (14 дуранг)

Англия премьер лигасида ҳозирга қадар иккита жамоа бошқалардан кўра кўпроқ дуранг натижасини қайд этган. "Вест Хэм" 34 ўйиндан 14 учрашувни бир очко  билан якунлаган ва турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Шунингдек, "Эвертон" жамоаси ҳам 14 маротаба рақиблари билан бир очко бўлишиб олган. Улар чемпионатда ҳозирча 11-поғонада боришмоқда.


Италия А Серияси: "Сассуоло" ҳамда "Верона" (13 дуранг)


Италия чемпионатида "Сассуоло" жамоаси 34 ўйиндан 13 учрашувни бир очко билан якунлаган. Бу жамоа 12та баҳсни ўз фойдасига ҳал этган ва 9 беллашувни мағлубият билан тугатган. "Сассуоло" турнир жадвалида 7-ўринни банд этиб турибди.
"Верона" жамоаси ҳам дуранг ўйнаш бобида "Сассуоло"дан қолишаётгани йўқ. Уларнинг ҳисобида ҳам 13 дуранг мавжуд. Фақатгина "Верона" "Сассуоло"дан фарқли равишда турнир жадвалида қуйи ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа чемпионатдаги аксарият очколарини айнан дуранглари орқали ишлаб олган. Улар фақатгина 3 учрашувда ғалаба қозонишган ва 18 баҳсни очкосиз якунлашган. "Верона" катта эҳтимол билан ушбу мавсумда А Сериядан тушиб кетади.


Германия Бундеслигаси: "Дармштадт" (11 дуранг)


Бундеслигада жамоалар кўп ҳам дуранг ўйнашни яхши кўришмайди. Буни қолган чемпионатлардаги энг кўп дуранг қайд этган жамоаларнинг фарқи билан ҳам билса бўлади. Германия чемпионатидаги ўтказилган 30 учрашувдан 11 маротаба дурангга эришган ягона клуб бу "Дармштадт" саналади. Ушбу жамоа турнир жадвалида ҳам мос равишда 11-поғонада бормоқда. Улар хаттоки мағлубиятлар сони бўйича ҳам бир текисликни бузишгани йўқ - 11. Фақатгина бу жамоа ғалабалар сони бўйича қолган кўрсатичлари нисбатига кўра бироз паст. Улар ҳозирча 8 ўйинда ғалаба нашидасини суришган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика