RU

Последние новости

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  4 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  8 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  23 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Кучли-бешлик: Бугун сиз кўришингиз шарт бўлган ўйинлар Новости

Кучли-бешлик: Бугун сиз кўришингиз шарт бўлган ўйинлар

Кеча Франция ва Германия Бундеслигасида тур учрашувларига старт берилди.


"Бавария" кутилмаганда ўз уйида "Вольфсбург" билан дуранг қайд этди. Францияда эса "Монако" "Лилль"ни сафарда голлар билан савалади. Марио Балотелли тўп сурадиган "Ницца" эса "Анжер" билан жанговор дуранг ўйнади.

Бугун эса кучли-бешликда бир қатор қизиқарли марказий учрашувлар ўтказилади.

Дастлаб А Сериядаги учрашувларга эътибор қаратамиз.

Италия чемпионатининг 6-тури доирасидаги учта баҳс бугун бўлиб ўтади.

"Рома" ўз уйида турнир жадвалида 16-ўринда бораётган "Удинезе"ни меҳмон қилади. "Удинезе" охирги марта "Рома"ни 2012 йилги мавсумда айнан Римда мағлуб этган. Шундан сўнг "Рома" ҳали "Удинезе"га ютқазмаган.

Маурицио Сарри бошчилигидаги "Наполи" эса "СПАЛ 2013"га сафар уюштиради. А Серияга кўникиб бораётган жамоа учун "Наполи" қаршилигига дош бериш жуда мушкул бўлиши аниқ.

Турнинг марказий беллашуви Туринда ўтади. Турин дербисида "Ювентус" ҳамда "Торино" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Синиша Михайлович "Альянц Стэдиум"да Аллегрига тактик кураш таклиф этади.
Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс доим қизиқарли муросасиз ўтади. Шу боисдан ҳам бу ўйинга бўлган қизиқиш анча юқори даражада.


Ла Лигада ҳам бугун Европа чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоалар ўзларининг тур ўйинларини ўтказишади.
Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" ўз уйида "Севилья" билан куч синашади. Турнир жадвалидаги "қўшнилар" ўртасидаги баҳс ким "Барселона"га пешқадамлик учун рақобатни давом эттиришини белгилаб беради.


Зинедин Зидан эса "Реал" билан "Алавес"га сафарга чоғланмоқда. Бугун "қироллик клуби" мавсум бошланганидан буён очко ишламаган "Алавес" билан баҳс юритади.
"Реал" сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар учун мухлислари олдида қарздор. Шу боисдан ҳам Зидан бу ўйинга анча жиддий ёндошишга мажбур.
"Алавес" эса "Реал"га қарши учрашувда мавсумдаги ўзининг илк очкосини қўлга киритишига ишониш қийин.


Пешқадам "Барселона" эса бу турда "Жирона" меҳмони бўлади. Каталония дербисида фаворит номи аниқ. "Жирона" бу турда сенсация қайд этишга уриниб кўради.

Франция чемпионатида энг эътиборга молик беллашув "Монпелье" ҳамда ПСЖ ўртасида кечади. Пешқадам ПСЖ кеча уларни очколар сони бўйича қувиб етган "Монако"дан қочиш учун ҳам ғалаба қозониши шарт.
Кавани-Неймар можаросидан кейин жамоада ички муҳит қандай эканлигини кўрсатиб берувчи ўйинда "Монпелье" сенсация учун курашади.


Германия Бундеслигасида турнинг энг қизиқарли ўйини Дортмундда бўлади.
Петер Бошш жамоаси ўз уйида Дитер Хеккинг бошчилигидаги бошқа бир "Боруссия"ни қабул қилади.
Дортмунд - Мёнхенгладбах қарама-қаршилигида қайси мураббийнинг режаси иш беришини амалда кўрамиз.
Бошш тажовузкор, очиқ футболни хуш кўради ва жамоа шунга монанд ҳаракат қилади. Дитер Хеккинг эса қарши ҳужумда рақибга қандай муаммолар туғдиришни билади.


Англияда бугун 6-тур старт олади.


Тур Лондон дербиси билан бошланади. "Тоттенхэм" "Вест Хэм" меҳмонига айланади.
Мавсумни голлар-шоуси билан давом эттираётган "Сити" бу турда "Кристал Пэлас"ни қабул қилади.
Жозе Моуринью бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" эса "Саутгемптон"га сафар уюштиради.
"Челси" эса "Сток Сити" билан куч синашади.
Юрген Клопп эса ўзининг қувноқ жамоаси билан "Лестер"ни майдонида "Ливерпул"ни бошлаб тушади.


Франция чемпионати, 7-тур.

22 сентябрь, жума
"Ницца" - "Анжер" 2:2
"Лилль" - "Монако" 0:4
23 сентябрь, шанба
"Монпелье" - ПСЖ (20:00)
"Бордо" - "Генгам" (23:00)
"Кан" - "Амиенс" (23:00)
"Лион" - "Дижон" (23:00)
"Метц" - "Троец" (23:00)

А Серия, 6-тур.

23 сентябрь, шанба
"Рома" - "Удинезе" (18:00)
"СПАЛ 2013" - "Наполи" (21:00)
"Ювентус" - "Торино" (23:45)

Ла Лига, 6-тур.

23 сентябрь, шанба
"Атлетико" - "Севилья" (16:00)
"Алавес" - "Реал" (19:15)
"Малага" - "Атлетик" (21:30)
"Жирона" - "Барселона" (23:45)

Англия премьер лигаси, 6-тур.

23 сентябрь, шанба
"Вест Хэм" - "Тоттенхэм" (16:30)
"Суонси" - "Уотфорд" (19:00)
"Сток Сити" - "Челси" (19:00)
"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" (19:00)
"Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" (19:00)
"Эвертон" - "Борнмут" (19:00)
"Бёрнли" - "Хаддерсфилд" (19:00)
"Лестер" - "Ливерпуль" (21:30)

Бундеслига, 6-тур.

23 сентябрь, шанба
"Лейпциг" - "Айнтрахт" (18:30)
"Хоффенхайм" - "Шальке" (18:30)
"Вердер" - "Фрайбург" (18:30)
"Майнц" - "Герта" (18:30)
"Штутгарт" - "Аугсбург" (18:30)
"Боруссия" Д - "Боруссия" М (21:30)

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика