RU

Последние новости

22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  1 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  2

Кубок финалини декабрда ўтказиш шартми? Новости

Кубок финалини декабрда ўтказиш шартми?

Куни кеча 2017 йилги Ўзбекистон кубоги финалчилари маълум бўлди.

Ярим финалда "Динамо" ва "Насаф"ни ортда қолдирган "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари мамлакат кубоги финалига йўл олишди.

Кўпчиликда финал ўйини қачон ва қайси стадионда бўлиб ўтади деган савол туғилмоқда.

ПФЛ сўнгги йилларда финал учрашувларини вилоятларда ўтказишни одат тусига киритиб бормоқда. Ҳозирча бу йилги финал қайси стадионда ўтиши маълум эмас.

ПФЛ беган тақвимга кўра Ўзбекистон кубоги финали 2 декабрь, шанба куни бўлиб ўтади. Ҳа қиш фаслининг дастлабки кунларида мамлакат кубоги учун баҳс бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.

Шу ўринда ПФЛга ушбу ўйинни ноябрь ойида ўтказишни таклиф қилган бўлардик. 6-14 ноябрь кунлари ФИФА кунлари муносабати билан олий лигамизда икки ҳафталик танаффус юзага келади. 10-11 ноябрь ПФЛ тақвимига захира кунлари сифатида киритилган. Бизнингча айнан шу кунларда Ўзбекистон кубоги финали ўтказилса бўлаверади.

"Локомотив" ва "Бунёдкор" 3 ноябрь куни олий лиганинг 27-туридан ўрин олган ўйинларини ўтказишади. Ундан кейинги тур эса 16-17 ноябрга белгиланган. Шундай экан юқоридаги таклифимиз (10-11 ноябрь) иккала клубга ҳеч қандай оғирлик қилмаслиги аниқ. Ҳеч ким тиғиз графикдан нолимайди ҳам.

Биз таклиф қилаётган санага ҳали 1 ойдан сал кўпроқ вақт борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика