Куарежма Роналдуни танқид қилаётганларни танқид қилди
24 сен 2015 23:51
Новости
Куарежма Роналдуни танқид қилаётганларни танқид қилди
"Бешиктош" футболчиси Рикарду Куарежма "Реал" ҳамда Португалия термасидаги жамоадоши Роналдуни ёнини олди ва уни энг кучли футболчи деб атади.
"Роналду манзилига номақбул сўзларни ишлатиб, уни танқид қиладиганларни тушунмайман. Роналду футболда шунча нарсалар қилиб қўйса ҳам уни тинч қўйишмаяпти. Бу футболчи менда жуда катта илиқ таассурот қолдиради. Унинг ўйинлари ва руҳий томонлама ўзини тутиши мени лол қолдиради. Мен ҳали бу каби сифатларга эга бунданда кучлироқ футболчини кўрганим йўқ. Роналду ҳар мавсумда 50-60талаб голлар киритади. Камига "Олтин тўп" учун курашиб боради. Ундан яна бошқа нимани талаб қилиш мумкин? Ўйлашимча, у томон билдирилаётган баъзи танқидлар ва фикрлар адолатдан эмас. Лекин шу нарсалар уни янада кучли қилмоқда", - дейди Куарежма.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии