RU

Последние новости

07:32Суперлига. Бугун "Нефтчи" Тошкентда меҳмон бўлади   4 06:30Қирол кубоги финал. "Ал Ҳилол" - "Ал Насср" 1:1 (Пенальтилар 5:4)  1 02:17"Ал Ҳилол" "Ал Насср"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Қирол кубогини қўлга киритди!  24 00:55Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди  2 00:33"Боруссия Дортмунд" ҳам Лондонга етиб борди  2 00:20Антонио Конте А Серияда иш бошлайди (Фабрицио Романо)  2 00:05"Реал" Мбаппе учун "тарихий" таништирув маросимини ташкил қилмоқчи. Ушбу тадбир қачон ўтказилиши ҳам аниқ  0 23:35Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"  1 23:16Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"  8 23:00Миржалол Қосимов: "ФИФА кунларида тикланиб олиш учун вақтимиз бўлади"  4 22:39Улуғбек Боқиев: "Иван Бошкович учрашув якунланганидан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этмаяпти. Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмади"  12 22:20Суперлига. ОКМК – "Металлург" 1:0. Highlights  0 22:07"Барселона" Фликни мавсум учун рўйхатдан ўтказолмайди  12 21:48Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 21:35Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0. Highlights  0

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди Новости

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг фикрича, Саудия Арабистони лигасига фақат пул учун ўтиш мумкин.

"Мессининг трансферида ҳеч қандай ёмон нарса кўрмаяпман. Нега Майамида 2-3 йил ўйнаб, кейин тугатмаслиги керак? Саудия Арабистонига бориш мен учун бошқа муаммолар туфайли қийинроқ. 

Инсон ҳуқуқлари менинг ўтишимга тўсқинлик қиладиган нарсалардан биридир. Аммо ҳар ким ўзи қарор қилади – масалан, фаолиятининг охирида буни қилишга қарор қилган Криштиану Роналду. Аммо футболчилар ўзининг энг яхши чоғида, Европанинг топ-клубларида ўйнай оладиган сифатга эга бўлиб турганида у ерга бориши... Кейин эса бу одамлар ўзларининг мақсадлари борлигини айтишади. Лекин ҳаммаси пул учун. Бу қарорлар пул учун ва футболга қарши қабул қилинмоқда. Бундан буён эса барчамиз биладиган ва севадиган футбол учун ҳаммаси қийинлашади", – деди Тони Кроос.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони лигасига ўтиши кўплаб юлдуз ва машҳур футболчилар учун эшикларни очгандек бўлди. Ёзда бу мамлакатга Неймар, Карим Бензема, Садио Мане ва бошқалар кўчиб ўтишди.

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика