Кроос Азар ҳақида: “Эденга ачинмайман, чунки ундан ҳам ёмон ҳаёт кечираётганлар бор”
20 мар 2023 08:25
Новости
Кроос Азар ҳақида: “Эденга ачинмайман, чунки ундан ҳам ёмон ҳаёт кечираётганлар бор”
“Реал” хавбеки Тони Кроос мадридликлар вингери Эден Азарнинг жорий мавсум кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ва бельгияликнинг фаолиятидаги пасайиш ҳақида фикр билдирди.
“Меҳр-шафқат футболда ўринсиз. Фикримча, Эденнинг ҳаёти ёмон эмас. Ундан ёмонроқ ҳаёт кечираётганларга ачинишингиз мумкин. Гап пулда эмас, шунчаки футболда ҳеч кимга ачинмайман.
Албатта, узоқ вақт давомида вазият кўнгилдагидек эмасди. Бироқ, охир-оқибат, ҳар бир киши ўз ҳолати учун у ёки бу даражада жавобгар ҳисобланади. Шунинг учун учун бу ерда ачиниш ноўрин. Эденни яхши биламан, тез-тез гаплашиб турамиз. Аммо жуда ёмон ҳолга тушиб қолганларга ачинаман, Эден эса улар қаторида эмас”, дейди Кроос.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии