Криштиану Роналдунинг либоси кимошди савдосига қўйилди
20 дек 2021 19:48
Новости
Криштиану Роналдунинг либоси кимошди савдосига қўйилди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду футболкасини аукционда сотади.
36 ёшли португалиялик футболчи Португалия терма жамоасида ўйнаган ҳамда кейинчалик имзоси туширилган формасини кимошди савдосига қўйди. Аукцион 24 декабрда бошланади ва барча пуллар Ла Пальма оролидаги вулқон отилиши қурбонларига берилади.
"Вулқоннинг кучи ҳам Ла Пальмани барбод қилолмайди. Мен бу гўзал оролни қўллаб-қувватлайман", — деб ёзган Роналду футболкасига.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду "МЮ" сафида ушбу мавсум 18 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ҳамда 2 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии