RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Криштиану Роналду: "Ватанимга содиқман" Новости

Криштиану Роналду: "Ватанимга содиқман"

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2022 чорак финалида учраган мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

Португалияликлар Марокашга мағлуб (0:1) бўлиб, турнирни тарк этишди.

"Португалия учун жаҳон чемпионатини ютиб бериш фаолиятимдаги энг асосий орзуим эди. Кўплаб совринларни қўлга киритдим, Португали билан олганларим ҳам бор. Аммо мамлакатимиз номини энг катта мақсадим билан боғлай олмадим.

Бу учун курашдим. 16 йил давомида 5 марта жаҳон чемпионатида иштирок этдим, буюк футболчилар билан бирга тўп тепдим. Боримни бердим. Ҳеч қачон орзуимдан воз кечмаганман.

Афсуски мақсадга эриша олмадим. Шунчаки билишингизни хоҳлайман: Кўплаб гаплар айтилди, ёзилди, провокациялар бўлди, аммо Португалияга бўлган содиқлигим бир сонияга ҳам ўзгаргани йўқ.

Мен жамоа учун курашганлардан бири эдим. Ҳеч қачон терма жамоа ва мамлакатимдан воз кечмайман.

Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Раҳмат Португалия. Раҳмат Қатар. Энди вақт маслаҳатчига айланиб, ҳаммага тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беришини кутиш керак" - деб ёзди 37 ёшли футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика