RU

Последние новости

18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  2 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  4 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  6 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18

Криштиану Роналду ўз орзусидаги гол ҳақида айтиб ўтди Новости

Криштиану Роналду ўз орзусидаги гол ҳақида айтиб ўтди

"Реал" етакчиси Криштиану Роналду жамоасининг ЕЧЛдаги имкониятлари ва ўз орзусидаги голни қандай уришни исташи ҳақида зў фикрларини билдирди.


Чемпионлар лигаси ҳақида

- Чемпионати биз учун жуда қийин кечмоқда. Испания кубогидан эса муддатидан аввал чиқиб кетдик. Биз Европа чемпионлар лигасида ҳам иштирок этяпмиз. Бу турнирдаги ғалаба орқали кўнгилсизликларни олдини олмоқчимиз. "Реал" бежизга ушбу мусобақада энг кўп зафар қучмаган. Нуфузли мусобоқада ҳали ҳеч нима бой берилмаган. Шу боис биз ЕЧЛда ғолиб бўлиш учун кўп ишлаймиз ва ушбу мавсумда нимадирга эришишни истаймиз. Римда "Рома"га қарши ўйинда яхши ҳаракат қилдик ва уйга яхши натижа билан қайтдик. Лекин бу футбол. Шу учун жавоб баҳсида ҳам диққатни бир жойга жамлай олишимиз керак. Ортиқча хотиржамликка берилмаслик лозим. Мадриддаги ўйинда ҳам жуда яхши ўйнаб, ғалаба қозонишимиз зарур.

Ўйини ҳақида

- Менинг ўйиним даражаси бу кўп йиллик меҳнатларим самараси деб биламан. Ҳеч қачон тўхтаб қолмаслик керак. Машғулотларда кўпроқ тер тўкиш зарур. Истеъдод бўлгани билан меҳнат қилиш, шуғулланиш керак. Истеъдоднинг ўзи билан кўплаб ютуқларни қўлга киритиб бўлмайди. Гап фақат бугун ҳақида эмас. Мен сўнгги 10 йиллардан буён бир хил маромда шуғулланиб, меҳнат қилиб келаман. Ўйлашимча, шу боис мен доимо юқори савияда ўйнаб келяпман. Менинг режам янада кўпроқ ишлаб, "Реал" билан кейинги йиллар ҳам совринларни ютиш, шахсий ютуқларни қўлга киритиб, ўз мухлисларимни қувонтириш. Бу нарса мени янада илҳомлантиради.

Орзусидаги гол ҳақида

- Мен фаолиятим давомида жуда кўплаб чиройли голларни ўрганман. Орзуимдаги голга келадиган бўлсак, рақибнинг барча 11 футболчисини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол этиш. Бу каби голни асосан виртуаль футболда киритиш мумкин. Ҳаётда эса бу деярли амалга ошириб бўлмайдиган иш. Яна ким билади дейсиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика