Криштиану Роналду 2023 йилдаги 50-голи ҳақида фикр билдирди
12 дек 2023 09:33
Новости
Криштиану Роналду 2023 йилдаги 50-голи ҳақида фикр билдирди
“Ал Насср”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг Қирол кубоги ярим финалига чиққани ва 2023-йилда 50-голини ургани ҳақида фикр билдирди.
“Ажойиб ғалаба ва мен 2023 йилдаги 50-голимни урганимни эълон қилишдан жуда хурсандман, бунинг барчаси жамоадошларим, мухлисларим ва оиламнинг сўнмас қўллаб-қувватлаши туфайли! Бу йил ҳали бир нечта голлар учун жой бор”, - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, Роналду “Ал Насср”да 2023 йилнинг январидан буён тўп сурмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда Роналду “Ал Насср” сафида барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 20 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии