RU

Последние новости

11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  1 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  2 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  3 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  6 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0

Красницкий хотираси учун XVIII халқаро болалар мусобақаси бўлиб ўтди Новости

Красницкий хотираси учун XVIII халқаро болалар мусобақаси бўлиб ўтди

Кеча Тошкентда ўзбек футболи афсоналаридан бири бўлган Геннадий Александрович Красницкий хотираси учун ташкил этилган анъанавий халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
“NIK-Қора булоқ” (Чимкент, Қозоғистон) жамоаси мусобақада ғолиб чиқди.

Йилдан-йилга мусобақа ривожланиб бормоқда. Геннадий Красницкий номи берилган стадион Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ёш футболчиларини қабул қилди. 18-марта ўтказилаётган мусобақа доим дўстлик руҳида бўлиб ўтади ва ёшлар ўртасида анча нуфузли саналади. Ушбу мусобақанинг ташкилотчилари ЎФФ фахрийлар кенгаши (Н.Ж.Жалолов), Красницкий номидаги стадион раҳбарлари (А.А.Лошчинин) ва Геннадий Красницкий оила аъзолари бўлишди. Ташкилотчилар ушбу мусобақа болалар учун ҳақиқий байрамга айланишига ҳаракат қилиб келишмоқда. Мусобақа олдидан делегация раҳбарлари, мураббий ва жамоа вакиллари Геннадий Александрович Красницкий қабрига гуллар қўйишди...

Бу йилги мусобақада 2003-2004 йилларда туғилган футболчилардан иборат бўлган 12та болалар-ўсмирлар мактаблари жамоалари иштирок этди. Фахрий меҳмонлар орасида Н.Жалалов; Е.Б.Валицкий; Г.В.Ермаков; А.Р. Имомхўжаев; Р.Т.Инилеев; В.Капустянский; А.Никитин; А.Шкандин; В.Шамсимуҳаммедов; А.А.Лошчинин, Н.Н Красницкая (Красницкийнинг беваси); Е.А.Красницкая (қизи) ва энг ёш меҳмон сифатида унинг набираси – Султон Ал Мансури қатнашишди.

Гуруҳ ғолиблари фақат сўнгги турга келиб аниқланди.  Бронза медаллари учун кураш ҳам анча қизиди.  Бу ҳуқуқни БЎСМ-3 (Тошкент вил.) ва «Олмалиқ» (Тошкент вил.) жамоалари қўлга киритишди. Баҳснинг асосий вақти дуранг билан тугади…  Пенальтилар сериясида омад олмалиқликларга кулиб боқди - 4-3.

Финалга қадар барча ўйинларни ғалаба билан тугатган «NIK-Қора булоқ» (Чимкент, Қозоғистон) ва Тошкентнинг БЎСМ-24  жамоаси етиб келди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда қозоғистонликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Мусобақа ёпилиши арафасида Ахбор Имомхўжаев ёш футболчиларга афсонавий Красницкийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапириб берди. Бундай мусобақалар болалар спорти ривожланиши ва ёш авлодни тарбиялаш йўлида хизмат қилишини маълум қилди.

«NIK-Қора-булоқ» бош мураббийи Саидмурод Ташметов Марказий Осиёда болалар футболининг ривожланаётгани ва қўшни республикалар ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланишини айтиб ўтди.

Мусобақа ташкилотчилари кубоклар, медаллар, махсус совғалар тайёрлаб қўйишди. Кучли учликка кира олмаган жамоаларнинг барчасига Геннадий Красницкий тасвири туширилган совғалар тақдим этилди. Тантанали ёпилиш маросимида Надежда Красницкая, Наримон Жалолов, Евгений Валицкий, Геннадий Ермаков, Рауф Инилеев, Виталий Капустянский иштирок этишди.

Мусобақа сўнггида ташкилотчилар ва ҳакамлар томонидан энг яхшилар аниқланди:
«Энг яхши дарвозабон» – Муҳаммадали Ражабов, «Ситора» (Бухоро).
«Энг яхши ҳимоячи» – Отабек Анваров, «Олмалиқ» (Тошкент вил).
«Энг яхши ярим ҳимоячи» – Бекжон Каримжонов, БЎСМ-3 (Тошкент вил).
«Энг яхши ҳужумчилар» – Асқар Миржамолов, Камрон Омонов БЎСМ-24 (Тошкент).
«Энг яхши тўпурар» – Жамшид Юсантаев, «NIK-Қора булоқ» (Чимкент, Қозоғистон).

Томошабинлар меҳри соврини Геннадий Красницкийнинг набираси Султон Ал Мансурига топширилди.  Уларнинг барчасига совғалар топширилди. Ёш футболчиларнинг хурсанд нигоҳларини кузатиш ёқимли эди.

Championat.asia сайти учун махсус
Мавлон Шукурзода, «Interfutbol» мухбири.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика