RU

Последние новости

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  6 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

Краевга биз ҳам соғлиқ тилаймз, пулни ким беради? Новости

Краевга биз ҳам соғлиқ тилаймз, пулни ким беради?

Сўнгги кунларда "Андижон" футболчиси Дмитрий Краевнинг соғлиғи оғирлашиб ўз ватанига учиб кетилганлиги ва клуб сайтида бир неча ҳафтадан буён турли кишилар томонидан тиланаётган соғлиқлар ҳақида ўқияпмиз.

Кеча "Футбол Экспресс" газетасида футболчи билан интервью чиқди. Унда футболчи Москвада жарроҳлик столига ётиши кераклиги аммо ҳозирча шифокорлар сўраётган пул унда йўқлигини айтган. Афсуски савол жавоб давомида унга айнан қанча сумма керак эканлиги ҳам айтилмаган. Ўз навбатида "Андижон" ФК футболчига пул йиғиш мақсадида ҳисоб рақами очган.

Кечирасизлар-ку, иш бундай бўлмайди-да. Масалан, дейлик унга 50 000 АҚШ доллари керак. Ҳомийлардан тушадиган пул 200 000га чиқиб кетиши мумкин, тўғрими? Ёки аксинча 1 000 000 сўм ҳам йиғилмаслиги мумкин. Бунақа ишларни амалга ошираётганда ҳадеб соғлиқ тилайвермасдан шунча пул керак ишқибозлар деб айтиш керак чамамда. Керак бўлса ҳисобот берилсин, мана шунча пул йиғилди, яна шунча қолди деб. Ҳафа бўлманглар-ку, футболчига раҳмим келиб кетди. Қуруқ соғлиқ тилаш билан киши даволаниб қолмайди. Мана мен 100 АҚШ доллари бердим, Сизлар ҳам беринглар денг бу бошқа гап. "Андижон"да футболни севишади, мухлислари жамоа йўлида керак бўлса жонини беради. Вақт топиб Краевнинг соғлиғи йўлида ҳайрия тадбири, яъни ўртоқлик учрашуви ташкил қилиб туриб чипталар сотуви ва маҳсус қутига йиғилган пулни Краевга юборса бўлади-ку!? Оддий мисол Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг дўстлари деб туриб, ҳозир Фарғонада танафуссга чиққан ака-ука Дўрмоновларнинг дўстларига қарши ўйин ўтказилса. Мухлис ҳам келади, футболчига пул ҳам йиғилади. Ҳар бир футболчи 100 000 сўмдан ҳайрия фондига "ташласа" бир жойи камайиб қолмайди-ку...

Аслида энг ёмони ҳам шу. Сен бир жамоада тўп тепасан ва жароҳат оласан ва сен даволашлари учун бировлардан мадад кутасан. Дани Алвеш Абидал учун донар бўлишини айтган бир паллада, биз бу ерда соғлиқ тилашдан нарига ўтмаяпмиз.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика