КПР ҳимоячиси пишлоқ ўғирлагани учун қўлга олинди
24 сен 2014 15:07
Новости
КПР ҳимоячиси пишлоқ ўғирлагани учун қўлга олинди
КПР ҳимоячиси Стивен Кокер пишлоқ ўғирлагани учун қўлга олинди.
Англия терма жамоасида бир нечта ўйин ўтказган ва ҳафтасига 40 минг фунт стерлинг ишлаб топувчи бу футболчи 1,85 фунт турувчи филаделфия юмшоқ пишлоғи билан қўлга тушган. Уни полициячилар маҳкамага олиб кетишди ва футболчи тезда қўйиб юборилди. Маълум бўлишича, харидда тушунмовчилик юзага келган.
Супермаркетлар тармоғи матбуот-котибининг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада кўплаб дўконларда ўғирлик содир бўлгани учун, бу ерга ҳам полиция чақирилган.
Комментарии