RU

Ковач: "Германия Кубоги баҳсида Нойер асосий таркибда бўлади" Новости

Ковач: "Германия Кубоги баҳсида Нойер асосий таркибда бўлади"

"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Дрохтерзен Асель"га қарши бўлиб ўтадиган Германия Кубоги учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Рақиб ўйинини таҳлил қилдик, яхши тайёргарлик кўрдик ва йигитларга керакли кўрсатма берамиз. Рақиб кўпинча стандартлардан сўнг гол уради, мезбонлар зич бўлиб ўйнашга ва узун паслар беришга ҳаракат қилади. Бу ўйинда "Бавария" етакчи, шу сабабли керакли ўйинни намойиш этишимиз керак.

Асосий мақсадимиз финал. Яна ўша босқичга бормоқчимиз. Кубок жуда чиройли, уни яна қўлда ушлаб кўрмоқчимиз. Майдонга оптимал таркибда чиқамиз. Дарвозани Нойер қўриқлайди. Мануэлда катта танаффус бўлди, шу сабабли бу унинг фойдасига ишлайди" - дейди Ковач.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика