Коутиньо "Ювентус" ва "Алавес"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади
25 окт 2020 19:16
Новости
Коутиньо "Ювентус" ва "Алавес"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо чап ёғининг сон қисмидан жароҳат олган. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" матбуот хизмати маълум қилди. Хабарда бразилиялик футболчи қанча вақтда тикланиши ҳақида маълумот берилмаган.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Коутиньо "Ювентус" (ЕЧЛ, 28 октябрь) ва "Алавес" клубларига (Ла Лига, 31 октябрь) қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ўйинчи кеча "Реал" (1:3) билан ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. У Ла Лиганинг жорий мавсумида 5 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та самарали узатмага муаллифлик қилган.
Комментарии