Коутиньо туфайли "Васко да Гама" 3 млн. евро ишлаб олади
08 фев 2018 12:43
Новости
Коутиньо туфайли "Васко да Гама" 3 млн. евро ишлаб олади
Бразилиянинг "Васко да Гама" клуби ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг "Ливерпуль"дан "Барселона"га трансфери учун 3 млн. евродан кўпроқ даромад олади.
Маълумотларга кўра, Бразилия клуби трансфер операциясидан тушадиган пулнинг 2,5%га эга чиқади. Коутиньо "Васко да Гама" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Барселона" футболчини рўйхатдан ўтказган вақтдан 30 кун ичида бразилияликларга 3 млн. еврони ўтказиб бериши керак, акс холда бу маблағга яна 750 минг евро қўшилади.
"Ҳозирча пулни олганимиз йўқ ва бунга кўп вақт кетса керак деб ўйлайман. Аниқ бир санани айта олмайман, бироқ жараён хотиржамлик билан ўтмоқда" - дейди "Васко да Гама" вице-президенти Орландо Маркес.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии