RU

Последние новости

13:57"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"га иккита гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 13:31Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."  2 13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  3 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  2 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  11 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  35 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  6 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  10 09:03Кейн «эффекти». «Бавария» неча йилдан сўнг мавсумни кубоксиз якунлади?  14 08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  4 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  5 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  19 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  1

Кот-д'Ивуар терма жамоаси Африка Миллатлар Кубоги якунига қадар мураббий ижарага олмоқчи. Нима?! Новости

Кот-д'Ивуар терма жамоаси Африка Миллатлар Кубоги якунига қадар мураббий ижарага олмоқчи. Нима?!

Кот-д'Ивуар Африка Миллатлар Кубоги вақтида бош мураббийини истеъфога чиқарди.

Жамоа мусобақанинг 1/8 финалига зўрға етиб келди. Ҳозир янги мураббий учун умидсиз изланишлар олиб борилмоқда.

Кот-д'Ивуар гуруҳ босқичида жуда ёмон ўйинлар кўрсатди. Даражаси юқори жамоа Гвинея-Бисауни мағлуб этди (2:0), лекин Нигерия (0:1) ва Экваториал Гвинеяга мағлуб бўлди (0:4).

Шу тариқа, мусобақа мезбонлари гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, турнирнинг плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Терма жамоа мусобақанинг қолган қисмида учинчи ўринни эгаллаб, энг яхши жамоалардан бири сифатида иштирок этади. Унинг рақиби 29 январь куни Сенегал бўлади.

Айни пайтда Кот-д'Ивуар футболи раҳбарлари жиддий муаммога дуч келишмоқда. Ахир жамоа мураббийсиз қолди. Жан-Луи Гассет Экваториал Гвинеядан учралган мағлубиятдан сўнг дарҳол ишдан бўшатилди. Шу пайтгача ёрдамчи вазифасини бажариб келган Эмерс Фаэ вақтинчалик мураббий вазифасини ўз зиммасига олди. Бироқ бу қарор ҳаммага ҳам маъқул келмади ва энди бошқа номзод учун қизғин қидирувлар давом этмоқда. "L'Equipe" нашри хабарига кўра, гап Эрве Ренарни ижарага олиш ҳақида кетмоқда.

Кот-д'Ивуар кутилмаган ҳаракатни амалга ошириб, таниқли мураббийни ёллашга тайёр. Франциялик мутахассис 2023 йилдан буён ўз мамлакатининг аёллар терма жамоасини бошқариб келмоқда. У бунгача Замбия, Ангола, Марокаш ва Саудия Арабистони термаларини бошқарган.

Ренарнинг бундай кутилмаган таклифга муносабати ҳозирча номаълум. Бироқ мураббийнинг Франция аёллар жамоасини тўлиқ тарк этиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас: 55 ёшли мутахассиснинг шартномаси шу йилнинг августига қадар амал қилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика