Коста: "Аргентинада Мессини танқид қилишни ёқтиришади"
28 мар 2018 11:19
Новости


Коста: "Аргентинада Мессини танқид қилишни ёқтиришади"
"Атлетико" ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Диего Коста Аргентина (6:1) терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аргентинада Мессини танқид қилишни ёқтиришади. Бугун эса улар Мессисиз терма қандай аҳволга тушишини кўришди.
Аргентиналиклар Мессининг қадрига етиши керак, ундан миннатдор бўлишлари лозим.
Агарда Месси бўлганида ўйин қандай ҳисоб билан якунланишини тасаввур ҳам қила олмасдим", - деди Коста.
Похожие новости

Комментарии