RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Косонсойлик мухлислар "Хотира-79" стадионидан ранжиб қайтишди Новости

Косонсойлик мухлислар "Хотира-79" стадионидан ранжиб қайтишди

Хабарингиз бўлса керак, кеча Ўзбекистон Кубогининг саралаш баҳслари ўтказилди.
Унда Наманган вилоятининг икки вакили Уйчининг "Хотира-79" жамоаси Косонсойнинг "Косонсой" клубини қабул қилди. Водийда қўшниларнинг ҳар галги тўқнашуви мухлисларда ҳам катта қизиқиш уйғотиб келган. Маълум бўлишича 2:0 ҳисобида "Хотира-79" ғалаба қозонган ўйинга Косонсойдан ҳам бир қатор ашаддий ишқибозлар Уйчи туманига боришган. Бугун шу ишқибозлардан бири биз билан боғланиб, "Пахтакор" стадионидаги меҳмонлар учун ажратилган жойдан футбол кўриб қаттиқ ранжишганини таъкидлади. Ўзини Ҳамидулло деб таништирган мухлиснинг айтишича мазкур ўйинга Косонсойдан 500 нафарга яқин ишқибоз ташриф буюрган. Аҳамиятлиси уларнинг ҳар бири 3000 сўмдан чипта сотиб олиб стадионга киришган.

- Ишонасизми, меҳмонларга ажратилган жойда ўтиргани ҳаттоки ўриндиқ йўқ. Тик турган ҳолда, панжара ва терак дарахтлари ортидан футбол кўришга мажбур бўлдик, - дейди косонсойлик футбол мухлиси Ҳамидулло.

Эътиборлиси бу ишқибоз бизга факт сифатида рамсларини ҳам жўнатди.

Дарҳақиқат, шахсан ўзимиз ҳам ўтган йили айнан Уйчидаги стадионга борганимизда косонсойлик мухлис айтганидек меҳмонларга ажратилган жой яхши эмасди. Умид қиламизки мазкур "Пахтакор" стадиони маъмурияти ва "Хотира-79" жамоаси мутасаддилари бу лоқайдликка кейинги турларда чек қўяди.

Умуман айтганда, ушбу мақоламиз билан "Хотира-79"ни танқид қилмоқчи эмасмиз. Фақат уларга йўл қўйилаётган камчиликларини бартараф этишга туртки беришни лозим топдик. Танқидни тўғри қабул қиладиган ҳар қандай инсон камчилигини бартараф эта олса ўсишга эришиши аниқ. Истардикка ушбу мақолани ўқиган бошқа клуб вакиллари ҳам стадионга келаётган ашаддий ишқибозлар учун керакли шароитларни яратиб беришади. Зеро футбол аслида ҳам мухлислар учун. Шундай эмасми?! 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика