RU

Последние новости

22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  54 22:04"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0

Корея Республикаси U-20 устози: "Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ажойиб" Новости

Корея Республикаси U-20 устози: "Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ажойиб"

Корея Республикаси U-20 терма жамоаси бош мураббийи Йонг Жун Ким U-20 Осиё Кубоги ярим финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, фикрлари билан ўртоқлашди.

- Эртанги рақибингиз Ўзбекистонга қарши қандай тайергарлик кўряпсизлар?

- Ҳар бир учрашув биз учун қийин ўтмоқда. Эртага мезбон билан ўйин ўтказамиз. Мухлисларга тўла стадионда ўйнаш ажойиб, эртанги учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Хитойга қарши қийин учрашув ўтказдингиз. Футболчиларнинг учрашувгача тикланиши бўйича хавотирланмаяпсизми?

- Биз Ўзбекистон терма жамоасидан бир кун кейин ўйнадик. Балки шу сабаб муаммолар бўлиши мункин, лекин биз  иложи борича самарали тикланишга ҳаракат қилдик. Мен эртанги учрашувга тайёргарлик кўрмоқдаман ва қолган жиҳатлар бизга халал бера олмайди.

- Ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоасига қарши 2 та ўртоқлик баҳсида қатнашдингиз. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Ўтган йили Ўзбекистон билан ўйнаганмиз ва улар жуда кучли жамоа,. Улар Осиёда энг кучлиларидан бири деб бемалол айта оламан.  Бизнинг жамоа ҳам ўтган йилги ўйинларга қараганда анча катта ўсишга эришди ва ўйлайманки, эртага чиройли ўйин кўрсатамиз.

- Мусобақа бошида рақиблар осон эди. Хитой терма жамоасига қарши эса қийин учрашув ўтказдингиз. Шу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Бир нечта ўйинчимиз турнир бошиданоқ босқичма-босқич ўйинларини яхшилаб бормоқда, лекин баъзи бир ўйинчилар жароҳат олмоқда. Умид қиламанки, турнир сўнгига қадар ўйинчилар ўзининг энг яхши спорт формасига чиқиб олишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика