Конте Хёйбьерг билан шартнома узайтирилишини истамоқда
27 окт 2022 19:01
Новости
Конте Хёйбьерг билан шартнома узайтирилишини истамоқда
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Пьер-Эмиль Хёйбьерг "Тоттенхэм" билан янги келишув имзолаши мумкин.
Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилди.
Журналистнинг сўзларига кўра, Антонио Контенинг шахсан ўзи 27 ёшли данияликни ўзида сақлаб қолмоқчи.
Хёйбьерг жорий мавсум клуб миқёсида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Пьер-Эмиль Лондонда 2020 йилнинг августидан бери тўп тепади. Унинг амалдаги келишуви 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Данияликнинг трансфер нархи 42 миллион еврога баҳоланмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии