Конте шартномасини бекор қилди. Энди у бошқа клублар билан музокара ўтказа олади
26 окт 2018 17:55
Новости
Конте шартномасини бекор қилди. Энди у бошқа клублар билан музокара ўтказа олади
"Челси" собиқ бош мураббийи Антонио Конте клуб билан амалда бўлиб турган шартномани бекор қилиш борасида келишиб олди.
Маълумотларга кўра, энди италиялик мутахассис бошқа клублар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Конте фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган жамоалардан бири "Реал". Шу билан бирга, италияликка "Милан" қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Конте қониқарсиз натижалар туфайли июль ойида "Челси" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди. Мутахассис ўрнини унинг ҳамюрти "Наполи" собиқ устози Маурицио Сарри эгаллади.
Комментарии