Конте: "Мен "Ювентус"нинг ҳукмронлик даврини бошлаб бердим ва тугатдим"
03 ноя 2021 19:04
Новости
Конте: "Мен "Ювентус"нинг ҳукмронлик даврини бошлаб бердим ва тугатдим"
"Тоттенхэм"нинг янги бош мураббийи Антонио Конте Лондон клубига интервью берди.
- Менинг фалсафам оддий — мухлисларимиз учун яхши ва жозибадор футбол кўрсатиш, паст-баланд натижа кўрсатадиган эмас, барқарор жамоа бўлишга асосланган, - деди Конте.
Антонио Конте Италиядаги фаолиятини ҳам ёдга олди, бироқ шу билан бирга у ўтмишда эмас, балки ҳозирда яшаётганини таъкидлади.
- Мен бугунги давр билан яшайман. "Ювентус"да мураббий сифатида ҳукмронлик даврини бошлаб берганман. Ўтган мавсумда "Интер" ғолиб бўлгунимга қадар клуб кетма-кет тўққизта чемпионликни қўлга киритди. Мен ўтмишим билан фахрланаман, лекин ҳозирда бор эътиборимни янги жамоамга қаратганман, – деди италиялик мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии