RU

Последние новости

Конрад Лаймер "Бавария" аъзосига айланишга яқин Новости

Конрад Лаймер "Бавария" аъзосига айланишга яқин

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Лейпциг" футболчиси Конрад Лаймерни ўз таркибига қўшиб олиш арафасида.

Бундеслига клуби 25 ёшли ярим ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда. Футболчи 2023 йил ёзида Юлиан Нагельсманн жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилади. У январь ойида амалдаги жамоаси билан шартномасининг сўнгги олти ойлигига киради.

Австриялик футболчи жорий мавсум Бундеслига жамоаси таркибида турли мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушди. 

Transfermarkt портали марказий ярим ҳимоячини 28 млн еврога баҳоламоқда. Унинг ҳолатини ўрганиб бораётган жамоалар орасида "Челси" ҳам мавжуд.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика