RU

Последние новости

08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  1 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  18 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  72 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1

Кўнгли ярим Жаҳон чемпионлари Новости

Кўнгли ярим Жаҳон чемпионлари

Одатда болалар қандайдир яхши иш қилишса ота-онангга раҳмат дейди халқимиз. Лекин бугун ундай кун эмас.

Бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли чеккаларидан ўнлаб терма жамоалар иштирок этишди. Ҳа, футболчиларнинг барчаси етим болалар ва қизлар эди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мана шу мусобақада иштирок этди.

Терма жамоамиз мураббийи Жамшид Асадов бир неча ой олдин тарихда илк бор Ўзбекистон ҳам мана шу Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин яқин вақт ичида барчаси аниқ бўлади деб менга мурожаат қилганди. Ўшанда ич-ичимдан севингандим. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон миқиёсидаги яна бир нуфузли чемпионатда иштирок этишининг ўзидан қувонгандим.


Мана бугун ўша жамоа Жаҳон чемпиони бўлди! Дунёда ҳозир мана шу йигитлар тенгсиз! Лекин уларнинг кўнгли ярим. Ҳар бир она боласини 9 ой ўз қорнида кўтариб юради ва минг азобда фарзандини дунёга келтиради. Лекин қандай қилиб ўз боласини ташлаб кетишга журъат қила олар экан? Мана шу болалар Меҳрибонлик уйида тарбияланиш билан бирга футбол билан шуғулланишга ва ўз юрти шарафини жаҳон миқиёсидаги мусобақада муносиб ҳимоя қилишга куч топа олишгани ҳақиқий жасорат эмасми? Финалда ўзини ҳам аямай гол уриб оёғини жароҳатлаб олган терма жамоамиз аъзосини кўрдингизми? Мана шу ҳақиқий ватанпарварлик бўлади. Мусобақада иштирок этган барча-барчани бугунги тарихий ғалаба билан табриклаймиз.

Ташкилотчилар беъжизга мусобақага "Келажак сенга боғлиқ" ("Будущее зависит от тебя") деб ном қўйишмаган. Мана шу болакайлар келажакда шундай инсон бўлиб етишишсин-ки, уларни дунёга келтирган лекин турли сабаблар билан "детдом"га ташлаб кетган ота ва оналар пушаймон бўлсин.


Жаҳон чемпионатига бориб ўйинлардан олдин қўлларини дуога очиб, Ўзбекистон мадҳиясини баралла куйлаган, барча рақибларни енгиб байроғимизни баланд кўтарган укаларимиз билан бутун халқимиз фахрланади! Мени хурсанд қилган жиҳат йигитларимиз финал учрашувида ғолиб бўлишганидан кўп ўтмай Ўзбекистон МОҚ президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнин табриги чоп этилди. Демак, бу сафарги Жаҳон чемпионлари ҳам эътибордан четда қолишмайди.

Сарлавҳани нотўғри ёзганим учун узр сўрайман. Уларнинг кўнгли ярим эмас. Сабаби Ўзбекистон мамлакати уларнинг ҳақиқий ота-онаси! Бу давлатда ҳеч ким меҳр ва эътиборсиз қолиб кетмайди!


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +213   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика