RU

Последние новости

09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  0 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9

Комбинацион ҳужумни хушламайдиган Туркманистон Новости

Комбинацион ҳужумни хушламайдиган Туркманистон

Бугун, 13 январь куни Туркманистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси билан беллашади.

Ушбу баҳсдан олдин қўшниларимизнинг Японияга қарши кечган 1-тур ўйинида (2:3) урган ва ўтказиб юборган голларини таҳлил қилишга уриниб кўрдик.
Баҳсда тўп билан муомала қилиш бўйича устунлик кутилганидек Япония томонида бўлди. Японлар билан учрашувда комбинацион ҳужумдан гол ура олмаслигини билган Туркманистон терма жамоаси эътиборни қарши ҳужум ва узун пасларга қаратди. Ўйиндаги биринчи гол қўшниларимиз томонидан урилди. Арсланмурат Амановнинг индивидуал маҳорати эвазига туркманистонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аманов ўйнаётган (чап) қанотдан бошланган ҳужумларнинг бири муваффақиятли якунланди. Арсланмурат ўз қанотида тўпни қабул қилиб, марказроққа ўтди ва тўпга бор кучи билан зарба берди.

Японияликлар посбони Сюити Гонда ҳимоячи сабаб тўпнинг қайси томонга учаётганини аниқлашга кечикди ва ўз дарвозасини голдан сақлаб қола олмади. 1:0.
Биринчи тайм қўшниларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Мураббийдан керакли кўрсатмаларни олган Япония терма жамоаси футболчилари иккинчи бўлимнинг бошиданоқ хавфли ҳужумлар уюштира бошлашди. Шундай ҳужумларнинг бири голга айланди. 56-дақиқада Туркманистон футболчилари ўз жарима майдончаси ичида Юя Осакони ёлғиз қолдиришди. Айнан шу хато туркманистонликларга қимматга тушди.

"Вердер" ҳужумчиси бир ҳаракат билан ортида келаётган футболчини "хот-догга юборди" ва дарвозани ишғол қилди. Бу гол учрашувда катта бурилишга сабаб бўлди.
Япониянинг иккинчи голи аввалгисидан 4 дақиқа ўтиб урилди. Бир неча дақиқа олдин ҳисоб тенглашганидан шошиб қолган туркманистонликлар ҳимояда қўпол хатога йўл қўйишди. Мекан Сапаров ортида рақиб футболчиси келаётганини кўриб, тўп майдондан чиқиб кетишини таъминламоқчи бўлди, аммо унинг ҳисоб-китоблари жуда нотўғри эди. 

Бунинг устига жамоадоши хатосини тўғирлашга уринган посбон Маммет Оразмуҳамммедов дарвозасини бўш қолдирди. Нагатомо эса бу имкониятдан фойдаланиб, тўпни бўш турган ҳужумчига узатди ва японияликлар яна гол уришди. Учинчи голга алоҳида тўхталиш шарт эмас деб ўйлайман, чунки рикошет масалани ҳал қилди. 3:1.
Захирадан майдонга тушган Алтимурад Аннадурдиев сай-ҳаракатлари Туркманистон терма жамоаси пенальти ишлаб олди. Аҳмет Атаев 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди. Учрашув шу ҳисобда якунига етди.

Туркманистон терма жамоасининг ижобий жиҳатлари
Жамоанинг кўплаб ҳужумлари сўнгги мавсум "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган Арсланмурат Аманов қанотидан амалга оширилади, чунки Аманов керакли пайтда тўғри қарор чиқара оладиган футболчилардан бири
Туркманистонликлар комбинацион ҳужумни эмас, тезликка эътибор берилган қарши ҳужумлар ташкил этишни, узун паслар билан ўйнашни хуш кўради
Бугунги рақибимиз кўпроқ омадини жарима майдончаси ташқарисидан синайди. Улар Японияга қарши баҳсда бир неча марта узоқдан дарвозани ишғол қилишга уринишди ва бунинг уддасидан чиқишди
Туркманистон терма жамоаси футболчилари елкама-елка курашларда ҳар Осиёнинг ҳар қандай жамоаси билан тенг кураша олади.

Туркманистон терма жамоасининг салбий жиҳатлари
Қўшниларимиз тўпни ўзида кўп ушлаб тура олмайди, узоғи билан 3 ёки 4та пасдан сўнг тўпни рақибга олдириб қўйишади.
Бугунги рақибимиз ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ўйнай олмайди. Японияликларнинг бўйи узун бўлмасада, бир неча марта Туркманистон дарвозасига бош билан зарба беришга муваффақ бўлишди.


Хулоса
Натижа ҳисобга олинмаганда Туркманистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк ўйинини биздан яхшироқ ўтказди. Қўшниларимизнинг камчиликларини топишга бироз қийналдим. Туркманистонликлар рақибнинг индивидуал маҳорат бобида устунлиги туфайли таслим бўлишди. Бугунги ўйинда ҳамюртларимиз гол уриш учун кўп тер тўкишига тўғри келади.

Автор : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика