Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
27 фев 2023 15:55
Новости
Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
Тошкентдаги йиғин давомида «Динамо» сафида фаол ҳаракат қилиб, мураббийлар ишончини қозонган ганалик ҳужумчи Кожо Жоэль Самарқанд клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
24 ёшли ҳужумчи сўнгги 5 йил давомида Қирғизистон чемпионатида тўп суриб, Ўшнинг «Олой» клуби билан Қирғизистон Суперкубоги (2018) ва Қирғизистон кубоги (2020) соҳиби бўлган. 2021 ва 2022 йилларда эса Бишкекнинг «Дордой» клуби сафида Қирғизистон чемпиони ва кубоги соҳибига айланган. Жоэль 2018 йил 26та гол билан Қирғизистонда энг яхши тўпурар номини қўлга киритган бўлса, сўнгги 2022 йилги мавсумда «Дордой» сафида 26 ўйинда 11та голга муаллифлик қилиб, жамоасининг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлган.
Маълумотнома:
Кожо Жоэль
Туғилган санаси: 1998 йил, 21 август
Туғилган жойи: Гана
Амплуаси: ҳужумчи.


Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии