RU

Последние новости

18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  0 18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  2 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3

"Когон" футзал клуби "Joma" билан ҳамкорликда болалар ўртасида мусобақа ўтказди Новости

"Когон" футзал клуби "Joma" билан ҳамкорликда болалар ўртасида мусобақа ўтказди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида футзал бўйича ўсмирлар ўратасида анъанавий мусобақа ташкил этилди.
12-16 апрель кунлари Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида маҳаллий “Когон” футзал клуби, Испаниянинг “Joma” фирмасининг Ўзбекистондаги вакиллиги билан ҳамкорликда, футзал бўйича 2002-2004 йилларда туғилган болалар ўртасида анъанавий турнир ўтказилди.

Юқори савияда ўтказилган мусобақада ғолиблик “Когон” жамоаси вакилларига насиб этди. Финал учрашувида улар Фарғоналик спортчиларни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритишди.

Турнирнинг 3-ўрини учун кечган баҳсида эса, “Марғилон” ва “Қарши” жамоалари дуч келишди. Ушбу учрашувда рақибидан битта гол кўпроқ уришга муваффақ бўлан Марғилон жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоиз, ташкил этилган мусобақада Когон, Фарғона, Марғилон, Марғилон-2, Қарши, Навои, Бухоро ва Учқудуқ каби республиканинг турли вилоятларидан жамоалар иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра, “Когон” вакили Шохжаҳон Шохназаров – “Энг яхши ўйинчи” деб топилган бўлса, Фарғона вилояти жамоасининг вакили Аъзамжон Акбаров – “Энг моҳир тўпурар” номига сазовор бўлди. Шунингдек, Қарши шаҳри жамоасининг посбони Қувончбек Рўзиев, мусобақанинг “Энг яхши дарвозабони” номига сазовор бўлишди.

Ўзбекистонда футзал спорт турини оммавийлаштириш мақсадида ўтказилган мусобақа оҳирида, “Joma” фирмаси томонидан ёш спортчиларга футзал тўплари, спорт формалари ва бошқа совғалар топширилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика