RU

Последние новости

16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  4 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  7 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   38 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  25 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3

Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Ал Ҳилол"ни кичик ҳисобда енгиб, финалга йўл олди Новости

Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Ал Ҳилол"ни кичик ҳисобда енгиб, финалга йўл олди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иккинчи ярим финалида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси Англиянинг "Челси" клубига қарши ўйин ўтказди.

"Ал Ҳилол" – "Челси" 0:1 

"Муҳаммад Бин Зайид" стадиони

Гол: Лукаку 32'

Ал Ҳилол – Ал Маюф, Ал Бурайк, Чжан Хен Су, Ал Булайҳи, Ал Шаҳрони, Ал Довсари (Каррильо, 82), Куэльяр, Канно, Матеус Перейра (Майкл Ричард, 82), Марега, Игало.

Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо (Сарр, 87), Ковачич, Жоржиньо (Канте, 46), Зиеш (Маунт, 72), Хаверц, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Куэльяр (66), Ковачич (81), Ал Булайҳи (84).

Баҳс якунланди! "Челси" "Ал Ҳилол" устидан ғалабага эришиб, финалга чиқди ва энди 12 февраль куни финалда "Палмейрас" (Бразилия) билан баҳс олиб боради.

69. Зарбаааа! Каннонинг кучли зарбаси Кепа томонидан бартараф этилди. "Ал Ҳилол" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди...

66. Куэльяр қарши ҳужумга қочиб кетаётган Зиешни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолгани боис сариқ карточка олди.

63. Уууух!  Марега бирга-бир ҳолатдан унумли фойдалана олмади. Кепа ўз ўрнида!

48. Зарба! Хаверц ҳимоячиларни моҳирлик билан алдаб ўтиб, зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегди.

- Иккинчи тайм старт олди. Жоржиньо ўрнига Канте ўйинга қўшилди.

- Биринчи тайм 0:1 ҳисобида якунланди.

32. ГОООООЛ!  Ваниҳоят, Ромелу Лукаку ўз мақсадига етди ва "Ал Ҳилол" дарвозасига йўл топди – 0:1!  

18. Аспиликуэтанинг ўнг қанотдан ошириб берган узатмасидан кейин Лукаку дарвозани ишғол қилишига оз қолди...

10. Аспиликуэтанинг қулай пасидан кейин Зиеш хавфли зарба йўллади, тўп дарвозага киришни истамади.

- Учрашув 21:30 да бошланди!

Стадиондаги муҳит

Жамоалар стадионда

Маълумот учун, финалга йўл олган биринчи жамоа – бу "Палмейрас" (Бразилия). Финал 12 февраль кунига белгиланган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика