RU

Последние новости

13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  1 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  0 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  2 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  2 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15

"Бавария" – клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби! Новости

"Бавария" – клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби!

"Бавария" ва "Тигрес" ўртасидаги финал матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


"Бавария" (Германия) – "Тигрес" (Мексика) 1:0  

«Education City Stadium»

Гол: Павар 61'

Бавария – Нойер, Зюле, Дэвис, Павар, Алаба, Коман (Коста, 73), Киммих, Сане (Мусиала, 73), Гнабри (Толиссо, 64), Люка Эрнандес, Левандовски (Шупо-Мотинг, 73).

Тигрес – Гузман, Рейес, Сальседо, Родригес (Киньонес, 80), Писарро, Дуэньяс, Акино, Рафаэл Кариока, Киньонес, Гонсалес, Жиньяк.

Огоҳлантиришлар: Дуэньяс (42), Родригес (69), Кариока (90). 

Учрашув ўз ниҳоясига етди. "Бавария" ЖЧ ғолибига айланди. Клуб мухлисларини самимий табриклаймиз! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. "Тигрес" ҳатто "Бавария" жарима майдонига яқинлаша олмаяпти. Улардан жавоб голини кутиш қийин...

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Кариока қўполлиги боис ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

89. Павар ўнг қанот орқали тўпни ичкарига оширди, Сальседо бош билан хавфни бартараф қилди.

88. Шупо-Мотинг ичкарига кириб бориб, хавфли ҳолат қайд этди. Бу гал финт "емади". Сальседо "Бавария" ҳужумчисига қаршилик кўрсатди.

85. "Бавария"дан даҳшатли ҳужум! Костанинг зарбаси Гузманни сергак торттирди.

83. Мана ҳозиргина "Тигрес"да вазият пайдо бўлди. Жиньяк чалқанча услубда зарба йўлламоқчи бўлди, бироқ тўп оёққа яхши тушмади.

81. Дарвоза устуни!  Толиссодан қойилмақом зарба!  

80. "Тигрес"да ўзгариш: Гонсалес ўрнига Киньонес ўйинни давом эттиради. 

79. Тўп яна Мусиалага етиб келди, бу гал ҳам у конкрет нимадир кўрсата олмади. 

78. Эндигина майдонга тушган Мусиала ўз дриблингини нимойиш этмоқчи бўлди. Рейес ёш вингерга имконият бермади.

77. Дэвис чап қанот орқали жарима майдонига яқинлашди. Толиссо пас беришда адашди.

76. Зарбалар бўйича статистика – 6:1.

73. "Бавария"да 3 та алмаштириш: Коман ўрнига Коста, Сане ўрнига Мусиала, Левандовски ўрнига Шупо-Мотинг майдонга тушди.

70. Киммихдан эътирофга лойиқ узатма, Толиссодан бош билан зарба! Ноаниқ.

69. Родригес Команга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

66. Киньонес олдинда анча фаол, у ҳозир "Бавария" жарима майдони яқинида стандарт ишлади.

64. "Бавария"да ўзгариш: Толиссо Гнабрини алмаштирди. 

63. Гол муаллифи хатога йўл қўйди.  Павар жарима майдони ичида Киньонесга имконият бериб қўйиб, хатони тўғрилашга эриша олди.

61. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!   Павар ўзининг аниқ зарбаси орқали ҳисобни очди – 1:0!  Ҳакамлар ВАР ёрдамида Левандовскини офсайдда эмас деб топишди ва гол инобатга олинди.

58. "Тигрес" кам снли ҳужумларидан бирини уюштирди. Жиньяк қанот томон кучли узатмани амалга оширди, Мексика жамоаси ҳеч нарсага эришмади.

55. Коман ҳимоячи билан астойдил кураш олиб борди, аммо ўзи хоҳлаган нарса ўхшамади, унинг нияти дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб бориш эди.  

54. Коман жарима майдони яқинида финт ишлатди ва якунда ноаниқ паси орқали ҳолатга якун ясади.

51. Гнабрида яхши имконият юзага келди. Алабадан узатма, Гнабридан зарба, ҳозирча самрасиз.

50. "Бавария" чап қанот орқали ҳужум ташкил қилди. Тўп кучли тепилгани боис ҳатто супер тезликка эга Дэвис ҳам етиб боролмади.

48. Коман чап қанотда фаоллик кўрсатиб, Родригесдан оқиб кетди ва тўпни ичкарига оширди, Сане бош бален зарба йўллади!  Сал ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. 

45. Нойер тўп билан ишлашда хуморидан чиқиб олди. Дарвозабон қанотга қадар тўп билан муомала қилди. Жиньяк "подкат" ташлашга ҳам улгурди, бироқ тўпни олиб қўя олмади. кейин эса улар қучоқлашиб қўйишди. Бу вазият уларнинг ҳар иккисига завқ бағишлаган кўринади. 

43. "Тигрес" прессинг уюштирмоқда. Нойерга эса фарқи йўқ ва бу у учун айни муддао.

42. Биринчи бўлимдаёқ вақт чўзишга уриниш учун сариқ карточка кўрсатилди. Дуэньяс тўпни "аут"дан ўйинга киритишда анча вақт олгани боис огоҳлантирилди.

40. Франциялик ҳимоячи Павар Киньонеснинг қоида бузишидан кейин майдонда ётибди.

37. Жиньяк майдон марказида Дэвисни ортда қолдиришга уринди. Бош ҳакам қоида бузиш қайд этди.

36. Левандовскининг Коман томон паси муваффақият келтирмади. "Тигрес" ўз дарвозасидан тўпни ўйинга киритиб беради.

34. Санеда қойилмақом имкон юзага келди. "Бавария" тезда бурчак тўпини ўйинга киритгандан сўнг германиялик ўйинчи тўққизликни нишонга олди!  Озгина аниқлик етишмади.

32. Сальседо тўпни олиб қўйишда меҳнат қилди ва зарба берди. Тўп тўғри Нойерга бориб тушди.

32. Кариока бурчакдан узатмани амалга оширди. Нойер ва Левандовски биргаликда тўпни узоқлаштиришга эришишди.

30. Сане финт намойиш қилиб, икки рақибини алдашга уринди. Дуэньяс жиддий кураш олиб боргани боис дриблинг мева бермади.

28. "Тигрес" "Бавария" жарима майдони ичкарисида чиройли комбинация ташкил этди. Киньонес оҳиста узатмани кўрсатди, аммо Эрнандес тўпни узоқлаштирди ва Жиньякка имконият қолдирмади.

25. Кингсли Коман ажойиб дриблингдан сўнг олис масофадан рақиб дарвозасини нишонга олди, Гузман қайтарди! 

23. Дэвис ўз тезлиги эвазига Киньонесадан осонликча ўтиб кетди ва "Тигрес" жарима майдонига кириб келиб, зарба йўллади. Тўп ГУзманга қулай шаклда етиб келди.

20. Гол бекор қилинди!  Таблодаги ҳисоб –  0:0.

19. Ҳакам монитор томон югурди!  Левандовски Киммих зарба бераётган вақтида Гузманга халақит қилган ҳолда офсайдда турган экан.

18. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛ!  Киммих тахминан 20 метрдан дарвозани ишғол этди – 1:0!

16. Нойер!  У дарвозадан анча узоққа чиқди ва Киньонесдан олдин тўпга етиб келди.

13. Дэвиснинг тезлиги тўпни эгаллаб, уни шерикларига етказиб беришга хизмат қилди. Левандвоски яна муваффақиятсизликка учради ва тўпни йўқотди.

10. Киммих кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритиб берди. Ҳар иккиси яқин бурчак томон йўналтирилди. "Тигрес" ҳимоячилари завфни бартараф этишди.

6. Левандовски дарвоза олдида тўпни қабул қилди, Гузман ўз вақтида форварднинг хатосидан фойдаланиб қолди.

4. "Бавария" ўйиндаги дастлабки ҳужумини уюштириши мумкин: Команнинг йўли томон нотўғри пас амалга оширилди...

2. Жиньяк чап қанотда жарима тўпини ўйинга киритди. Узатма анча пастдан ва самарасиз чиқди.

1. Биринчи ҳужум хавфли кўриниш олди! Жиньяк бош билан зарба йўллади, бироқ тўп рақибга тегди. Нойер вазиятга аралашишига хожат қолмади. 

1. Финал баҳсига старт берилди! 

Чигил ёзди машғулотлар

Бош соврин ўз эгасини кутмоқда

- Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Қатарнинг Доҳа шаҳрида Германиянинг "Бавария" клуби Мексиканинг "Тигрес" клуби билан жангга киришади. Ушбу ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика