RU

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг бошида БААда ўтказилади Новости

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг бошида БААда ўтказилади

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) навбатдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда чоршанба куни ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилди.

Таъкидланишича, турнир 2022 йилнинг бошида бўлиб ўтади. 

Дастлаб Япония мусобақага мезбонлик қилиши керак эди, аммо коронавирус билан касалланганлар кўпайгани сабабли мамлакат ўтган ой турнирни қабул қилишдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Европа шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика