Клопп ёзда Германия ТЖни бошқариши ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди
09 мар 2021 19:55
Новости
Клопп ёзда Германия ТЖни бошқариши ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди
Бугун Йоахим Лёв Евро-2020 баҳсларидан кейин Германия термасини тарк этишини эълон қилди.
Унинг ўрнини эса “Ливерпуль” устози Юрген Клопп эгаллаши мумкинлиги тахмин қилинди.
“Ёзда Германия терма жамоасини бошқармайман. Уларга яқин орада бўшамаслигимни тушунтирдим. “Ливерпуль” билан 3 йиллик шартномам қолди, битимни шунчаки эмас, бу ерда ишлашни хоҳлаганим учун имзолаганман.
“Майнц” ва “Боруссия Д”да ишладим, гарчи бошқа клублар менга қизиқиш билдирган ва кўпроқ пул таклиф қилган бўлса ҳам, шартнома мен учун муҳим аҳамиятга эга. Албатта, Лёвнинг кетиши ҳақидаги хабар мени ҳайратда қолдирди, умид қиламанки, унинг ўрнига муносиб номзод топишади”, дейди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии