Клопп "Вулверхэмптон" билан дуранг ҳақида: "Омад келди"
08 янв 2023 10:44
Новости
Клопп "Вулверхэмптон" билан дуранг ҳақида: "Омад келди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия Кубоги доирасидаги "Вулверхэмптон"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.
"Яхши ўйнадик, ўйинни назорат қилдик. Бизда яхши вазиятлар жуда кўп бўлди. Кейин эса керак бўлмаган жойда гол ўтказдик. Аммо бизни кўп қутқарадиган Алиссонни танқид қилиш ниятим йўқ. Ўйинни ўзгартира олдик ва чиройли голлар урдик. Танаффусда футболчилар барчасини тушуна олишди ва ҳаракатларни оширишди.
Рақибдан устунлик қилдик, аммо улар кейин кўпроқ яккакурашларга эътибор бера бошлашди. Бу орқали улар кутганимдан кўпроқ муаммолар яратишди. Ҳисоб тенглашганидан кейин омадимиз келди десам ҳам бўлади. Бунчалик кўп футболчини жарима майдончамизга киритмаслигимиз керак эди", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии