Клопп: "Роналдунинг МЮга қайтганидан ҳайрон қолмадим"
		
		12 сен 2021 10:29
        Новости	
	 
				 
				Клопп: "Роналдунинг МЮга қайтганидан ҳайрон қолмадим"
"Тўғрисини айтсам, бошқа клубларнинг қилаётган ишлари мен учун аҳамиятсиз. "Ливерпуль"да 6 йилдан буён ишлаётган бўлсам, қандайдир муваффақиятларга эришдик. Ҳа, дунёнинг энг кучли жамоаси бўла олмадик, аммо, совринларга эга чиқдик.
Ўша вақтда биздан нима учун бошқачароқ ишлаш кераклигини сўрашмади. Футболчилар билан узоқ муддатли шартнома имзолашдан маъно бор ва биз шундай йўл тутдик. Балки биз бошқа клублардаги каби ёрқинроқ ишламагандирмиз. Лекин биз шунчаки клуб имижи учун футболчиларни олиб келавермаймиз.
Бошқа клублар эса катта трансферларни амалга оширмоқда. Биз шунчаки уларга қарши ўйнаб, боримизни беришимиз керак бўлади.
Трансферлар борасидаги саволлар доимо жахлимни чиқаради. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида фақатгина Криштиану Роналдунинг МЮга ўтишини муҳокама қилмадик. Унинг клубига қайтганига унчалик ҳайрон қолмадим. Унинг "Ювентус"дан кетганидан ҳайрон қолдим. У ва Турин клуби ўртасида қандай гаплар бўлганини эса билмайман", - деди Клопп.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии