Клопп: “Ориги – афсона”
05 дек 2021 08:40
Новости
Клопп: “Ориги – афсона”
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп АПЛ 15-турида “Вулверхэмптон” устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Шунчаки ажойиб! Жуда қийин ўйин, учрашувга ёндашувни ўзгартирган рақибга қарши курашишга тўғри келди. Улар одатда футбол ўйнашарди, бугун эса биз буни кўрмадик. "Вулверхэмптон" чуқур ҳимояланди ва қарши ҳужумларда ўйнади, чунки Адама Траредан тезкорроқ ҳеч ким йўқ.
Дивок Ориги – афсона! У бизга ғалаба келтирди ва бу чиройли якун бўлди. У қойилмақом ҳужумчи. Маълум сабабларга кўра у у қадар кўп ўйнамайди, аммо умид қиламанки, бир келиб у мендан кўра уни тез-тез майдонга тушириб турадиган мураббийга учрайди.
Ҳужум чизиғимиз кучлилигини ҳисобга олсак, у мунтазам ўйнай олмайди, лекин у позитив йигит, клубни яхши кўради ва унга фойда келтиришни хоҳлайди. Бугун эса у бунга эришди”, дейди мураббий.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии