Клопп: "Мхитарян жаҳон даражасидаги футболчи"
14 янв 2017 18:14
Новости
Клопп: "Мхитарян жаҳон даражасидаги футболчи"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсдан олдин рақиб ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ҳақида фикр билдирди.
Немис мутахассис 2013-2015 йилларда Дортмунднинг "Боруссия"сида футболчи билан бирга ишлаган.
"Мхитарянда ажойиб техника ва катта темп бор. У ҳужумларни яхши якунлайди ва турли позицияларда ўйнай олади. Бундай футболчилар камдан-кам учрайди. Генрих шубҳасиз жаҳон даражасидаги ўйинчи.
"Манчестер Юнайтед" ва Мхитарян бир-бирига кўникишди. Октябрда Мхитарян яхши формада бўлмаганми ёки у таркибдан четлатилганмиди, билмайман, аммо бу футболда одатий ҳолат. Энди манкунианлар жамоа манфаати йўлида унинг қобилиятларидан фойдаланишлари мумкин" - дейди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии