Клопп: "Бу қийин даврдан биргаликда чиқиб олишимиз керак"
09 фев 2021 01:30
Новости
Клопп: "Бу қийин даврдан биргаликда чиқиб олишимиз керак"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг омадсиз натижалари ҳақида гапирди.
"Бу жуда қийин давр. Биз учун жуда оғир вақтлар. Биз характер кўрсатишимиз керак. Мухлислар бизни қўллаб турса, футболчилар ҳам хурсанд бўлишади.
"Манчестер Сити"га қарши ўйинимизга эътибор беринг. Сиз бунда ғалабаларга эриша оладиган "Ливерпуль"ни кўрдингизми? Билмадим...
Бу ҳолатга панжа ортидан қараб бўлмайди. Бу биз учун жуда ҳам оғриқли. Сўнгги бир неча ҳафталарда кўплаб зарбаларни қабул қилиб олдик. Бироқ барчаси ўзгаришига аминман. Агарда сизлар чинакамига бардам бўлсангиз, бу оғир даврдан биргаликда чиқиб кетамиз.
"Сити" билан ўйинда кўплаб яхши жиҳатларимизни кўрдим. Уларни қайта ва қайта кўрсата оламиз. Бизга тўлиқ машғулот ҳафтаси берилса, бу ҳолатларни кўриб чиқа оламиз", - деди Клопп.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии