RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Клопп “Бернли”нинг ўйини ҳақида гапирди Новости

Клопп “Бернли”нинг ўйини ҳақида гапирди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 2-турида “Бернли” (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин рақибнинг ўйин услуби ҳақида гапира туриб, ҳакамликдан ҳам норозилигини баён этди.

“Ҳар доим беллашувга 100 фоиз тайёр бўлиш лозим ва биз бугун бунга тайёр эдик. Барнс ва Вуднинг ван Дейк ва Матип билан тўқнашувларини барча кўрди.

Ҳакамлар 100 фоиз тўғри йўналишда ҳаракатланаётганликларига амин эмасман. Улардан шундай таасурот қолаяптики, биз 10-15 йил ортга қайтгандекмиз. Бундай ҳакамлик билан кўплаб муаммолар келиб чиқиши аниқ.

Ҳужум қилаётган жамоанинг фойдасига ҳакам қарор чиқариши менга жудаям ёқади. Аммо футболчиларни ҳам ҳимоя қилиш лозим. Буни инкор этиш керак эмас. Агар сизга шу тахлит уринишлар ёқаётган бўлса, бориб кураш беллашувларини томоша қилишингиз мумкин.

Ўйинда кўплаб яхши вазиятларни яратдик, аммо гол ура олмадик. Қолганига бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, ғалабани сақлаб қола олдик. Уч очко қўлга киритилди ва ҳеч ким жароҳат олмади”, дея сўзларини якунлади Клопп.

АПЛ 2-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Бернли” учрашувини тажрибали ҳакам Майк Дин бошқариб борди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика