Клопп АПЛнинг янги мавсумида ким фаворит эканлигини айтди
29 июл 2019 11:14
Новости
Клопп АПЛнинг янги мавсумида ким фаворит эканлигини айтди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер-лигасининг келаси мавсуми ҳақида гапириб ўтди.
Немис мураббийининг сўзларига кўра, келаси мавсум олдингисидан фарқ қилади. Чемпионлик учун фақатгина икки клуб эмас, бир неча клублар кураш олиб боришади.
"Янги мавсум олдингисига ўхшайдими? Албатта йўқ. Ўтган йилда икки от пойгасига гувоҳ бўлдик, аммо АПЛда яхши клублар жуда ҳам кўп. "Шаҳарликлар"ни таъкидлаган бўлардим. Улар фаворит, қолганлар эса уларни мағлуб этишга ҳаракат қилишади, биз ҳам шундайларданмиз", - дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг 2018/19 йилги мавсумида "Манчестер Сити" ғалаба қозонган эди.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии