RU

Последние новости

23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  0 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  4 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  12 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди Новости

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди

Шартнома шартларини бузгани учун, Самарқанднинг «Динамо» клуби ўйинчиларига нисбатан жазо чоралари қўлланилди.
Самарқанднинг «Динамо» клуби футболчилари – Александр Клецков ва Аҳрол Рисқуллаев амалдаги шартномаларининг 3-моддаси 3.8-бандини, шунингдек, Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламентнинг 6-иловаси 5.51-банди («меҳнат шартномаси талабларини узрли сабабларсиз бузиш») талабларини бузишган.

Шунга мувофиқ, ҳар иккала футболчи ЎФФ Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорига асосан, 2013 йилнинг 31 декабрига қадар дисквалификация қилинди. Дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг футболчилар, товон пули тўловисиз, исталган клубда фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бундан ташқари, Қўмита «Динамо» футбол клубига футболчи Александр Клецков билан 2013 йилнинг 5 август ҳолати бўйича, футболчи Аҳрол Рисқуллаев билан 2013 йил 10 август ҳолатига кўра ойлик маошлари бўйича талабларни бажариш ва тегишли молиявий ҳужжатларни ЎФФга тақдим этиш мажбуриятини юклаган.

ЎзПФЛ Спорт бўлими мутахассисларининг алоҳида қайд этишларича, агар футбол клублари ва футболчилар ўртасидаги меҳнат шартномаларини имзолашга агентлар жалб этиладиган бўлса, у ҳолда шартномага агентнинг исми ва фамилияси, унинг паспорти ва профессионал фаолиятини тасдиқловчи ҳужжат ксеронусхаси, шунингдек, футболчи ва агент ўртасидаги вакиллик тўғрисидаги шартнома (битим) илова қилиниши керак. Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламент 18-моддасига кўра, шартноманинг ҳар бир нусхасида агентнинг имзоси бўлиши шарт.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика