RU

Последние новости

07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  0 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  176 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31

Клаудио Писарро фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани йўқ Новости

Клаудио Писарро фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани йўқ

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Клаудио Пиасарро Kicker нашрига берган интервюсида футболчилик фаолиятига якун ясаш ниятида эмас эканини таъкидлади.
"Тан оламан, 35 ёшда ҳамма ҳам футбол ўйнайвермайди. Кўпчилик футболчилар 30 ёшдаёқ бутсаларини михга илишади. Аммо мен бундай қилишга чоғланаётганим йўқ. Боиси жисмоний ҳолатим яна бир неча мавсум юқори даражада ўйнаш имконини беради. Шунинг учун "ўйиндан ташқари ҳолат"да бўлишни истамаяпман. Биламан, "Бавария"да рақобат кучли. Аммо бу мени умуман ҳавотирга солмаяпти. Чунки, "Бавария"да асосий таркибдан жой олмасам, менга кўпроқ ўйин амалиётини бера оладиган бошқа бирор клуб топилишига ишонаман", - деди перулик футболчи.

Айтиб ўтиш жоизки, Писарро жорий мавсумда Мюнхен супер-клубининг асосий таркибидан кўп ҳам жой олаётгани йўқ. Чунки унинг Марио Манджукич ва Томас Мюллер каби жамоадошлари ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. Шу боисдан ҳам немис матбуотида Писарронинг "Бавария"ни тарк этиши борасида фикрлар янграй бошлади. Бунга Роберт Левандовскининг ёзда Мюнхенга кўчиб ўтиши ҳам маълум манода туртки бўлди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика