RU

Последние новости

18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  0 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2

Клаудио Маркизио: “Зенит” академиясида талаб юқори даражада” Новости

Клаудио Маркизио: “Зенит” академиясида талаб юқори даражада”

“Зенит” ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио ўғли Давиде шуғулланаётган академияда бўлди ва фикрлари билан ўртоқлашди.

“Зенит” клуби академияси ҳақида илиқ таассуротдаман. Мактабнинг талаблари мени ва ўғлимни қониқтирмоқда. Футбол инфраструктураси юқори даражада фаолият кўрсатмоқда. Бу албатта, етишиб келаётган ёш авлоднинг профессионал футболчи бўлишига хизмат қилади. Бугун академия раҳбари Анатолий Давидович билан гаплашдим. Унинг таъкидлашича, бу мактабнинг асосий вазифаси нафақат юлдузлар етиштириб чиқариш, шунингдек, болаларни яҳши инсон қилиб тарбиялаш ҳисобланади.  

Давиде тил билан муаммоларга дуч келмоқдами? Болалар катталарга нисбатан тезроқ алоқага киришишади. Айниқса футболда, тилнинг аҳамияти юқори бўлмай қолади. Икки оғиз сўз, имо-ишора майдонда бир-бирини тушуниб олиш учун етарли. Бу ёшда ўсмирларга яшил майдон, тўп, бутса бўлса бас. Улар ўзаро чиқишиб кетишади. Ҳаттоки, менда ҳам “Зенит” футболчилари билан мулоқотда бўлиш катта муаммо туғдиргани йўқ.  

Албатта, иккинчи фарзандимни ҳам ушбу академияга бераман. Ундан аввал 2012 йилда туғилган ўғлим, Леонардо яқинда боришни бошлаган Санкт-Петкрбургдаги мактабига мослашиб олиши зарур. Ҳозир унга футбол билан шуғулланиш учун бироз эрта. Лекин Леонардо футболни биз каби яхши кўради. Буни яқинда бўлиб ўтган “Зенит” - “Краснодар” учрашувидаги фикрларидан билиб олиш қийин эмас. Майдонда Артём Дзюбага ўхшаб ҳаракат қилиш кераклигини тушунтирган ўғлим деярли мураббийдек ўзини тутмоқда. Биз оилавий футбол шайдоларимиз”, - дея Маркизионинг фикрларини келтирди клуб расмий сайти.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика