RU

Последние новости

08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  3 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  18 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  15 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   44 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  46

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди Новости

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

"Навбаҳор"нинг Канчелськис, "Сурхон"нинг Бубанья билан можаролари тренддан тушиб улгургани йўқ.

Бугун Қаршидан ҳам шундай дарак келди. Маълум бўлишича, ФИФА ўзбек футболида профессионалликнинг тимсоли сифатида кўрсатиладиган "Насаф"га 2 ноябрь куни бир қулоч хат юборган...

"Аждарлар" 2020 йилги мавсумга тайёргарликни Антальяда ўтказгани ёдинизда бўлса керак. Айнан Туркия йиғинида жамоанинг бугунги етакчиси Марко Станоевич билан шартнома имзоланган эди. Буни нега эслаяпмиз?

Гап шундаки, клуб матбуот хизмати 2020 йилнинг 7 февралида "Насаф" йиғинига Станоевич билан бирга, франциялик Абделайе Диаките келиб қўшилгани ҳақида маълумот берган.

Кейинчалик кўрикдан муваффақиятли ўтган сербиялик билан шартнома имзоланди. Мали аслли Диаките эса "Насаф" лагерида бошқа кўриниш бермади.

Энди эса ФИФА қашқадарёликларга хат юбориб, 45 кун ичида Абделайенинг ҳисоб рақамига яхшигина сумма ўтказиб беришни талаб қиляпти. 

Championat.asia'га маълум бўлишича, футболчи "Насаф"нинг устидан ФИФАга арз қилган. Ташкилот эса бу ишни ўрганиб чиққани ҳолда 31 ёшли ҳимоячини ҳақ деб топган.

Унинг таъкидлашича, Антальяда "Насаф" вакиллари Диаките билан 1 йиллик шартнома тузишган. Бироқ, маълум муддатдан кейин битим 1 томонлама бекор қилинганини айтиб, уни кетказиб юборишган. Шундан кейин ёзга қадар клубсиз юрган Абделайе Руминия клуби сафига бориб қўшилган экан.

ФИФА бундай ҳолатда футболчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишини биласиз. "Насаф" эса 12 кун ичида мазкур қарор юзасидан аппеляция бериш ҳуқуқига эга. Агар ҳимоячи талаб қилаётган сумма вақтида тўланмаса, "аждарлар"га келаси мавсум учун ОФК лицензияси тақдим этилмайди. Клубга яқин манбалардан бири "Насаф" тўлаши керак бўлган сумма тахминан 100 минг доллар атрофида эканини билдирди.

Мақола: Баҳрайндаги мағлубиятдан кейин... 

Автор :
Рейтинг: -43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика