Кин: "Ҳаммасида Моуриньюни айблаб, уни ишдан ҳайдаш осон"
17 дек 2018 14:50
Новости
Кин: "Ҳаммасида Моуриньюни айблаб, уни ишдан ҳайдаш осон"
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Рой Кин "қизил иблислар" "Ливерпуль"га мағлуб бўлганидан (1:3) сўнг собиқ клуби муаммолари ҳақида гапирди.
"Жозе Моуринью ўз футболчиларининг максимумини кўрсата олмаяпти. Аммо бу МЮнинг ягона муаммоси эмас. Ҳаммасида мураббийни айблаш ва уни ишдан ҳайдаш осон. Ҳеч бўлмаса мавсум якунланишини кутиш керак.
Одамларнинг айтишича, Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп даҳо экан. Пеп "Манчестер Сити"даги биринчи мавсумида ҳеч нарса ютмади. Кейин эса у клуб хўжайинлари олдига кириб, 4 нафар ҳимоя кераклигини сўради.
"Ливерпуль"нинг Юрген қўл остидаги ўйини анча яхши, аммо жамоа ҳимоячи ва дарвозабонга муҳтож эди. Улар керакли футболчиларни сотиб олишди. Ҳамма "Ливерпуль"ни муваффақият кутаётганини айтмоқда, бироқ улар ҳозирча соврин ютгани йўқ" - дейди Кин.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии