Киммих кимга ўхшашни хоҳлашини айтди
25 мар 2021 21:50
Новости
Киммих кимга ўхшашни хоҳлашини айтди
“Жамоадаги энг яқин дўстим – Серж Гнабри. Бир-биримизга бўлган ишончимиз кучли. Биз Давид Алаба, Леон Горецка ва Эрик Шупо-Мотинг билан яқин суҳбатлашамиз. Умумий олганда ҳозирда жамоамизда барчаси кўнгилдагидек. Жуда ажойиб гуруҳимиз бор.
Ким билан бирга ўйнашни хоҳлардим? Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан. Улар эътиборимни тортган. Қандай қилиб улар 15 йилдан ортиқ давр давомида бундай юқори даражани сақлаб туришгани ақлга сиғмайди. Уларнинг ҳар кунги машғулотларини кўришни истардим.
Ярим ҳимоя марказидаги кумирим? “Барселона”дан Хави доимо менга ўрнак бўлиб келган. У ҳеч қачон буюк бўлмаган, аммо ақл билан ўйнаган, майдон марказини бошқарган, доимо жамоадошлари учун қулай вазиятлар яратишга ҳаракат қилган. Бу эса менда катта таасурот қолдирган, унга ўхшашга ҳаракат қилганман ва ҳозир ҳам шундай. 2019 йил Доҳадаги ўқув-машғулот йиғинида у билан кўришгандим, бу ҳақиқатан ажойиб лаҳза эди”, дейди Киммих.
Матлуба Мустаева тайёрлади
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии