Бум! Киммих ҳам "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин
27 янв 2025 12:33
Новости
Бум! Киммих ҳам "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин
"Бавария" аъзоси Жошуа Киммих "Манчестер Сити" футболчисига айланиш эҳтимоли бор.
Манбага кўра, немис гранди билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайдиган 29 ёшли футболчи ушбу трансфер ойнасидаёқ Мюнхенда ўзи билан бирга ишлаган Пеп Гвардиола жамоаси футболчисига айланиши мумкин.
"Шаҳарликлар" Родрини йўқотганидан кейин Гвардиолага кўпроқ вариант берадиган футболчини сотиб олмоқчи.
Шунингдек, Киммих келажаги борасида ҳали бир қарорга келмагани хабар қилинган.
Аввалроқ немис футболчисига "Реал", "Барселона", "Ливерпуль" ва бошқа жамоалардан қизиқиш борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии