Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман"
17 янв 03:26
Новости
Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман"
-Таиланда қарши ўйиндан кейинги фикрингиз қандай?
- Жуда қийин ўйин бўлди. Бор кучимизни ишга солдик, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Рақибга гол уриш учун жуда кўп имконият бердик. Кейинги ўйинларда бу хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.
- Таиланд жамоасининг ўйини ҳақида нималар дея оласиз?
- Жуда яхши жамоа, аммо бизда имконият бор эди. Бир нарса дейиш қийин, ўйинни анализ қилишимиз керак.
- Иккинчи бўлимда Қирғиз Республикаси ўйинни қайтаришга ҳаракат қилди. Умуман олганда иккинча таймдаги режаларингиз қандай эди?
- Албатта, биз курашишни тўхтатмадик. Биттагина тўп фарқи билан мағлуб бўлаётгандик. Ўйинни қайтаришга уриндик, аммо ўхшамади. Кейинги ўйинларда бундан яхшироқ ҳаракат қиламиз. Биз жамоа сифатида яхшироқ ўйин кўрсатишимиз лозим. Курашувчанлик ва ғалаба руҳияти жуда муҳим.
- Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги иштирокини кузатиб боряпсизми?
- Албатта, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб боряпман. У ерда жамоадошларим ҳаракат қилишмоқда.
- Кейинги иккита ўйин ҳақидаги фикринг қандай?
- Яхшироқ ўйнашга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса гуруҳдаги рақибларимиз қандай ҳаракат қилишларини томоша қиламиз.
Комментарии