Ким у?
03 дек 2018 11:21
Новости
Биз футболчи ютган баъзи совринлар ва у билан тўп тепган ўйинчилар номини ошкор қиламиз, сиз эса ушбу футболчилар ким эканлигини топишга уриниб кўрасиз.
1. Мемфис Депай ва Жордан Хендерсон билан ўйнаган. 3 марта Шотландия лигаси ва 1 марта Шотландия Кубогида ғолиб бўлган.
2. Неймар ва Криштиану Роналду билан ўйнаган. 2 марта Бундеслига, 1 марта А Серия чемпиони бўлган.
3. Артуро Видаль ва Альваро Мората билан ўйнаган. 3 марта Бундеслига ва 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
4. Поль Погба ва Марио Гомес билан ўйнаган. 1 марта жаҳон чемпионати ва 1 марта 2-Бундеслигада олтин медалларни қўлга киритган.
5. Серхио Агуэро ва Андрес Иньеста билан ўйнаган. 1 марта Чемпионлар лигаси, 1 марта жаҳон чемпионати ва 1 марта Англия лига Кубогида чемпион бўлган.
Жавоблар кейинроқ эълон қилинади.
Комментарии